Актив Экспресс
“Aktiv Express Cargo” маъсулияти чекланган жамият 2019 йил август ойида ташкил топган. Асосий фаолияти почта ва курьерлик хизмати ҳисобланади. Республика бўйлаб 14 та филиал ва Тошкент шаҳарда асосий бош офис мавжуд. Корхона 2019-йил иш бошлаган вақтда 10тача автотранспорт билан иш бошлаганди, бугунги кунда корхона ўзининг автотранспорт базасида 40та транспорт мавжуд.
Корхона мижозларга яхши хизмат кўрсатиш мақсадида ходимлар самарадорлигини ошириш, замонавий ИТ технологияларни жорий қилиш каби ишларни амалга оширяпди. Мижоз почтасини ўз вақтида қабул қилиб олиши учун хизмат сифатини яхшилаш устида тинимсиз ҳаракатда.
Биз юзлаб компанияларга ёрдам бердик
Бизнинг статистик маълумотларимиз
- Шаҳар ва туманлардаги филиаллар
- 14
- Етказиб берилган посилкалар
- 200,000+
- Мижозлар қониқиш даражаси
- 98%
- Йиллик тажриба логистика соҳасида
- 10+
2025-йил режаси
2025 йилдан бошлаб корхона хизматидан мижозларимиз фойдаланиши қулай бўлиши учун:
Филиаллар сонини ошириш – "Хизматимиз янада яқинроқ!"
2025-йилда янги филиаллар очилиб, мижозларимизга янада қулай хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.
Чопар хизматлари учун мобил илова – "Тез ва ишончли етказиб бериш!"
Мобил илова орқали буюртмаларни кузатиш ва бошқариш осонлашади, хизматларимиз эса янада самарали бўлади.
Мижозлар учун мобил илова – "Хизматларимиз бармоқ учида!"
Махсус мобил илова орқали буюртма бериш ва кузатиш имконияти яратилади, ҳар бир жўнатма назорат остида бўлади.